«Док-1 Макс» иши жабрланувчиларининг ҳолати бўйича қўшимча тергов олиб борилган ва уларнинг масаласи алоҳида судда кўрилаётган эди. Ноябрда суд ҳукми эълон қилинди. Жабрланувчилар рўйхатига яна беш бола қўшилди. Уларнинг ҳар бири учун 1 млрд сўмдан компенсация ундирилиши белгиланган.
Тошкент туманлараро маъмурий суди «Док-1 Макс» ишида айбдор деб топилган Сардор Кариевнинг уч нафар фарзанди ва аёли яшаб турган уйни хатлаш масаласини қўллаб-қувватлади.
«Док-1 Макс» ишида айбдор деб топилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевнинг фарзандлари яшаб турган уй хатланди. Унинг турмуш ўртоғи бундан норози бўлиб, судга шикоят қилди.
Апелляция суди «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Фармацевтика агентлигининг судланган собиқ раҳбарининг онаси томонидан тўланган 2,5 млрд сўм пул жабрланувчилар ўртасида тақсимланади.
«Док-1 Макс» иши бўйича апелляция суди музокарага киришди. Бир неча адвокат ҳимояси остидаги судланувчиларга оқлов сўради. 20 нафар жабрланувчи товон пули тўланса, даъвосидан воз кечиш ҳамда Сардор Кариев ва бошқа судланувчиларнинг озод этилишига қарши эмаслигини билдирди. «Газета.uz» стенограммаси.
«Док-1 Макс» иши бўйича 7 июндаги судда Сардор Кариев адвокатлари Marion Biotech «бозорни йўқотмаслик учун» таркибида заҳарли моддалар бўлган арзон пропиленгликолдан фойдалангани ҳақидаги ўрганишларини тақдим этди. Болалар ўлимига айнан заҳарли пропиленгликоль сабаб бўлганди. «Газета.uz» репортажи.
Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди. Бунинг эвазига Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўрамоқда.
Февралда «Док-1 Макс» иши бўйича биринчи инстанция суди тугаб, 23 айбланувчига ҳукм ўқилганди. Ҳукмдан норози етти судланувчи апелляция шикояти киритди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида апелляцияни кўриб чиқиш 15 апрель куни давом эттирилди. Тафсилотлар — «Газета.uz» репортажида.
«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд қарорига кўра, Фармацевтика агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари 16 йил, Quramax Medikal директори Рагневдра Пратар эса 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.
«Док-1 Макс» иши бўйича судда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев сўнгги нутқ сўзлади. У суддан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.
«Док-1 Макс» иши бўйича 2 февралдаги судда гувоҳлар кўрсатма берган, бир судланувчи терговда ўзи ҳамда шерикларига нисбатан жисмоний ва руҳий босимлар ўтказилгани ҳақида гапирган эди. 5 февралдаги процессда суд тергови якунланиб, музокарага киришилди. «Газета.uz» репортажи.
«Док-1 Макс» иши бўйича 10 январь куни бўлган суд мажлисида аксарият судланувчилар амалдаги тартиб-қоида бўйича дори восита таркибидаги заҳарли моддаларни аниқлаш имкони бўлмаганини таъкидлади. «Газета.uz» суд мажлиси стенограммасини тўлиқ келтиради.
Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариев «Док-1 Макс» иши бўйича терговда унга тазйиқ ўтказилганини билдирди.
Тошкент шаҳри судида бир ойлик танаффусдан сўнг «Док-1 Макс» иши бўйича суд қайта бошланди. Унда Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси дорилари истеъмоли оқибатида 18 бола ногиронлик орттириб олгани, заҳарланиш сабаб яна 3 бола вафот этгани маълум қилинди. Судланувчилар икки нафарга кўпайди.
Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевни ишдан олди. «Болалар ўлими соҳада ишлар аҳволи, назорат йўқлигини кўрсатди. Мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг